

Унда МОҚ бош котиби Ойбек Касимов футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси етакчи футболчиларининг Осиё кубогида иштирок этиш ёки этмаслиги ҳақида фикр билдирди.
«Турнир бўлиб ўтадиган вақт ФИФА кунларига тўғри келмайди. Шунинг учун етакчи футболчиларимизни клублари ушбу Осиё кубогига қўйиб юбормаслик ҳуқуқи эга. Лекин биз ҳозирги кунга келиб ЎФА ва МОҚ раҳбарияти билан Россия ва Франция клублари вакиллари билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Худо хоҳласа, ушбу футболчиларни Ўзбекистон У-23 терма жамоаси сафида Осиё кубогида кўрамиз», — деб фикр билдирди Ойбек Касимов.




