Монтелла ҳакамларни танқид қилди

Mirjalol Normatov
25 авг 2019, 13:57
А Сериянинг 1-тури доирасида "Наполи"дан учралган мағлубиятдан кейин "Фиорентина" бош мураббийи Винченцо Монтелла ҳакамларни танқид қилди

"Футболчилардан, мухлислардан миннатдорман. Афсус... Бундай натижаларни кўп бора муҳокама қилса бўлади. Пенальти? У симуляция қилганини барча кўрди. Нима учун 5 киши бунинг такрорини кўришмади?

Ўз футболчиларим билан фахрланаман. Хатолар ҳар доим бўлади. Бироқ нима учун VAR тизими ишлатилмаяпти? Ҳайронман", - деди Монтелла.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Italia