Модрич Саудия Арабистони ва МЛС клубларидан келган янги таклифларини рад этди. У яна бир мавсумни "Реал"да ўтказмоқчи

Оқил Абдубарноев
1 фев 2023
Лука Модрич "Реал"ни тарк этмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мадридликлар ярим ҳимоячиси "Ал Насср" таклифини рад этганди. Ар-Риёд клуби унга йилига 40 миллион евро тўлашга тайёр эди.

Манбанинг хабарига кўра, хорватиялик футболчи Саудия Арабистони ва МЛС клубларидан янги таклифлар олган, бироқ уларни рад этган. У яна бир мавсумни Мадридда ўтказмоқчи.

Модричнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: As