Модрич "Реал"дан кетишга қатъий аҳд қилган
14 окт 2018 19:40
Янгиликлар
Модрич "Реал"дан кетишга қатъий аҳд қилган
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоадан кетиш ҳақида ўйламоқда.
"Corriere dello Sport" хабарига кўра, 33 ёшли хавбекнинг жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги билан муносабатлари яхши эмас. Ундан ташқари, хорватиялик футболчи раҳбарият томонидан янги шартнома таклиф этилмаганидан норози бўлмоқда. Шу боисдан футболчи қишдаёқ жамоани тарк этишга қарор қилган.
Бу мавсумда Модрич "Реал" таркибида 11 учрашувда қатнашди ва 2 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар