Модрич фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин
20 ноя 2023 07:34
Янгиликлар
Модрич фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин
Лука Модричнинг агенти футболчининг Саудия Арабистони клубига ўтиши мумкинлигини тасдиқлади.
Ўтган ёзда «Реал» яримҳимоячиси Саудиядан бир қанча таклифлар олган, бироқ уларни рад этган ва Мадрид клуби билан шартномасини бир йилга узайтирганди.
«Ўтган ёзда Модричга қизиқиш бор эди, улар уни сотиб олмоқчи эдилар. Футболчига бир нечта таклифлар бўлган: бири пойтахт жамоасидан, иккинчиси эса бошқа клубдан.
Ҳозир Модрич «Реал» ҳақида ўйлаяпти. Бироқ таклиф футболчига маъқул келса, у Саудия лигасига ўтиши мумкин», — деди агент Борха Коуче.
Модричнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. У клубда 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
38 ёшли яримҳимоячи бу мавсум мадридликлар сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 647 дақиқада 1та голли узатмани амалга оширди.
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
17:21
Модрич "Реал" сафида энг кўп ўйин ўтказганлар орасида иккинчи ўринга чиқиб олди. Биринчи ўринда ким? 16
Фикрлар