UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50А Серия. "Интер" ҳамда "Милан" ўртасидаги тўқнашув авжида! (онлайн ҳисоб)  1 00:49Саудия Арабистони. Роналду навбатдаги голини урган ўйинда "Ал Насср" "Ал Ҳалиж"ни тор-мор этиб, етакчиликни мустаҳкамлаб олди  0 00:41Ла Лига. "Атлетико" автогол эвазига "Хетафе"дан устун келди ва бошқа натижалар   0 00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  2 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  9 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15

"Mixed zone". Муҳаммадқодир Ҳамралиев: "Бу оқшомда "Пахтакор" сафида орзуим ушалди" Янгиликлар

"Mixed zone". Муҳаммадқодир Ҳамралиев: "Бу оқшомда "Пахтакор" сафида орзуим ушалди"

Кеча "Пахтакор" сафида "Навбаҳор"га қарши учрашувда Муҳаммадқодир Ҳамралиев дебют учрашувини ўтказди.

Аслида мазкур клуб тарбияланувчиси ҳисобланган Ҳамралиев катта футболдаги дебютини "Динамо"да амалга оширган, ўтган йили эса "Олимпик" таркибида ҳаракат қилганди. Қишки трансферлар ойнасида "Пахтакор"га кўчиб ўтди. "Навбаҳор" билан кечган ўйиндан сўнг унинг таасуротлари билан қизиқдик. 

Пахтакор

Фаррух Сайфиев - 2', Драган Черан - 68'

Суперлига. 3-тур

17/03/2023, 19:30

1
:
2
Тугади

Навбаҳор

Темурхўжа Абдухолиқов - 23'

45'
90'
2'  Фаррух Сайфиев
2'  Хожиакбар Алижонов
6'  Достон Турсунов
22'  Фаррух Сайфиев
39'  Одилжон Ҳамробеков
63'  Диёр Холматов (Пшемислав Банашак)
68'  Драган Черан
68'  Фаррух Сайфиев
85'  Азизбек Турғунбоев (Достонбек Ҳамдамов)
90'  Элдорбек Суюнов
90'  Сардор Собирхўжаев (Гиорги Папава)
23'  Темурхўжа Абдухолиқов
27'  Остон Ўрунов
33'  Йован Жокич
52'  Лука Чермель
73'  Остон Ўрунов (Асадбек Собиржонов)
73'  Темурхўжа Абдухолиқов (Шохруз Норхонов)
75'  Жасур Яхшибоев (Аброр Исмоилов)
80'  Даврон Ҳошимов
82'  Жамшид Искандеров (Фаррух Икромов)

"Биринчи галда мураббийлар ишонч билдириб майдонга туширганидан хурсандман. Аввалги икки ўйинда тўп тепмагандим. Шу кун ёзилган экан, нима ҳам қиладим. Буёғига берилган имкониятдан фойдаланиб ишлашда, олдинга интилишда давом этамиз. Умуман олганда орзуим ушалди, десам муболаға бўлмайди. 

Кучли жамоаларга қарши масъулиятли ўйинлар шахсан менга ёқади. Майдонда ҳақиқий кураш кечди. Қолаверса, "Навбаҳор" ҳам яхши ўйин кўрсатганини айтиш жоиз. Режа бўйича тўп тепдик, мақсадимизга эришдик. Рақиб сафида кучли ҳужумчилар бор. Уларга яқинроқ ўйнашимиз кераклиги айтилганди. Бизни қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман",- дейди Муҳаммадқодир Ҳамралиев.


Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика