

"Бунёдкор" стадионида кечган учрашувда Эрон - Қатар жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:1). Учрашувдан сўнг форслар сардори Ёсин Салмони фикрлари билан ўртоқлашди.
"Яхши ўйин ўтказдик. Ғалаба қозонишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Нима бўлганда ҳам уч очко ололмадик.
Мусобақадаги ҳар бир ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Худди финал каби. Туркманистонни ютишимизга ишонаман.
Ушбу учрашувда биз Қатардан кучли эдик. Аммо ўйлаганларимизни ҳаммаси ҳам амалга ошмади.
Турнирдаги атмосфера, шароитлар яхши. Осиё кубоги муҳитини берувчи нарсалар тайёрланганлиги кўриниб турибди", - дейди Салмони.



