

Учрашувдан сўнг микст-зонада Диёр Холматовга юзландик.

"Майдонда қанча вақт ўйнаганим эмас, жамоам ғалабаси муҳим. Ироқ билан 12 киши бўлиб ўйнадик. Биз билан бирга мухлислар ва Диёр Раҳимқулов бор эди. Худога шукур ярим финалдамиз. Мақсадимизга эришишимиз учун икки қадам қолди. Захирага олинганимни тўғри қабул қилдим. Ғалабадан кейин барчаси унутилиб кетди. Хатоларни кўриб олдик. Кейинги учрашувга оз вақт қолди. Стадиондаги атмосферани сўз билан таърифлаш қийин. Шу ишқибозлар учун ҳам чемпионликни қўлга киритишимиз даркор",- дейди Диёр Холматов.



