Михайлович: "Макси Лопес ҳалигача ўзи билан кир ювадиган машинасини олиб юрипти"

Aslanov Jasurbek
22 янв 2017, 17:12
"Торино" бош мураббийи Синиша Михайловичнинг маълум қилишича, ҳужумчи Макси Лопес ҳалигача ортиқча вазндан ҳалос бўлмагани туфайли учрашув қайдномаларига киритилмаяпти.

Мураббий бу ҳақда ҳазиломуз оҳангда гапириб ўтди.

"Нега Лопес таркибда йўқ? У ҳалигача ўзи билан кир ювадиган машинасини олиб юрипти" - дейди Михайлович.

Жорий мавсумда 32 ёшли Лопес А Сериянинг 8 та учрашувида майдонга тушди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia