Михаэль Баллак: "Германия ЖЧ-2014ни юта олади"

Tolibjon Qosimov
7 дек 2013, 16:26
Германия терма жамоаси собиқ сардори Михаэль Баллак ЖЧ-2014да муваффақиятли иштирок этишига ишонмоқда.
– Германия синовга тайёр. Чемпионлик соврини керак бўлган ажойиб жамоа. Бу мусобақани юта олишларига ишонаман. Албатта, энг катта муаммо чап қанот ҳимоячиси. Бу позицияда анча вақт Филипп Лам ўйнаганди, аммо ҳозир у ўнг қанотга ўтган. Таркибни мураббий аниқлайди, – дейди Баллак Goal.com порталига.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net