

Бир неча дақиқа илгари Миср термаси ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Терма жамоа посбони эса кейинги йилнинг 15 январида 45 ёшни қарши олади.
Агар Ал Хадари келгуси йили Россия яшил майдонларида ўтказиладиган ЖЧда иштирок этадиган бўлса, у турнир тарихидаги энг ёши улуғ спортчи сифатида ўзига хос рекордни қайд этади.
Айни пайтда бу ном ЖЧ-2014 иштирокчиси, колумбиялик посбон Фарид Мондрагонга тегишли. У 43 йил-у 4 кунлик бўлганида дунёнинг биринчи рақамли турнирида қатнашиш шарафига муяссар бўлган.



