UZ

Сўнгги янгиликлар

17:29Расман: "Қўқон-1912" "Бухоро" ҳужумчиси трансферини эълон қилди  0 16:57Салоҳ учун эҳтимолий клублар маълум: "Ливерпуль" юлдузи Африка Кубогидан кейин қаерга йўл олади?  0 16:25"Барселона"да навбатдаги можаро: клуб президенти фирибгарликда гумонланмоқда  9 15:58"Локомотив" футболчиси "Бухоро"га йўл олди  1 15:29Рамос таклифларни кўриб чиқишга тайёр бўлган Европа лигалари аниқ бўлди  2 15:00Орзулар рўёби: Ўзбекистон футболининг тарихий йилидаги муҳим воқеалар  3 14:33ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди  11 14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  20 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  23 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  9 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  1 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  2 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  2 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1

Мисрлик “Месси” Янгиликлар

Мисрлик “Месси”

Салаҳ 41 ўйинда 36та гол урди. “Ливерпуль”нинг 125 йиллик тарихида бор йўғи 4та ўйинчи ундан кўра тез гол урган.

Салаҳ “Олтин бутса” учун кечаётган курашда етакчилардан бири ҳисобланади (28та гол). Бу борада у кўпчиликдан ва ҳаттоки, Мессидан (25та гол) олдинда. Муҳаммад Салаҳга қойил қолмай илож йўқ. У ҳар сафар ўйиндан кейин болаларга футболка совға қилади.

“Ливерпуль” ўтган йили ёзда “Байер” ярим ҳимоячиси Юлиан Брандтни сотиб олмоқчи эди. Бироқ кейинроқ Салаҳга қизиқиб қолди. Аммо узоқ вақтгача “Рома” билан нарх борасида келишолмади. Ўзингизга маълум италияликлар молиявий томондан бироз оқсаётгандилар, инглизлар эса аксинча. “Қизиллар” ҳаттоки, “Спортинг”дан Желсон Мартиншни ҳам сотиб олмоқчи бўлишганди. Аммо июнь сўнгида Салаҳ учун 42 миллион евро тўлашга қарор қилишган.

Агар у клубда ўзини кўрсатиб, жамоа муваффақиятларга эришса, бу сумма яна 50 миллионгача кўтарилиши мумкин. “Ўйлашимча, унинг нархи янада қиммат бўлиши мумкин эди. Энди эса уни ёзда кимдир сотиб олмоқчи бўлса, трансферлар бўйича рекордни янгилашига тўғри келади”, — дейди “Рома” клубининг спорт директори Мончи.


“Ливерпуль” мухлислари Салаҳнинг келишини интиқлик билан кутишган эди. Ахир Рожерс мураббийлиги вақтидаёқ Салаҳ деярли сотиб олинганди, аммо кейин уни “Челси” илиб кетиб қолган. “Ливерпуль” бу сафар Италиядан “Мисрлик Месси”ни ҳарид қилди. Аммо даставвал бу хурсандчилик билан қабул қилингмаганди. Салаҳ ҳақида кўп салбий фикрлар билдиришган эди: яратиладиган имконкониятлардан унумли фойдалана олмайди, фақат чап оёқ билан ишлайди. “Қизиллар” унга жуда катта пул тўлашган. Бироқ мисрлик шунқор оз вақт ичида бунга лойиқ эканини исботлади. Чемпионат бошланганида тинимсиз голлар уриб, унга билдирилган ишончни оқлашга муваффақ бўлди.

Германиялик журналист Рафаэль Хенингштейн яқинда Майкл Эдвардс (“Ливерпуль”нинг спорт директори) Клоппни германиялик Брандтни эмас, Салаҳни сотиб олишга кўндира олгани айтган эди. Тўғри, Брандтнинг кучли иқтидорига ҳам, Клоппнинг ақлига ҳам шубҳа йўқ. Лекин Салаҳнинг 41 ўйинда 36та гол ургани — ажойиб кўрсаткич!


Клубдан ўта кучли ўйинчиларни талаб қилгандан кўра, Клопп бунинг ўрнига, Салаҳни АПЛнинг энг кучли футболчиси қилиш ниятида. Салаҳ бугунги натижаларида Юргеннинг ҳиссаси катта эканини таъкидлаб ўтди: “Мен бошқа жамоадаги ва бошқа мураббийлар билан ишлаш давридагидан фарқли ўлароқ, рақиб дарвозасига яқин зонада ҳаракат қиляпман”.
Назаримизда, Салаҳ майдоннинг қайси бурчагида хавфлироқ эканини топишди:

 
Салаҳ “Рома” таркибида қанотда ўйнаган, клубнинг марказий ҳужумчиси эса Жеко эди. Кўпчилик Салаҳ марказда ўйнай олиши билан қизиқиб ҳам кўрмаган эди. Лекин Клопп мавсум олдидан мисрлик учун янги позиция излаётгани ҳақида хабар берганди.
Салаҳ бу мавсумда гол уриш имкониятларидан фойдаланишда баъзан адашиши мумкин, аммо бундай вазиятлар жуда кам. Нима бўлганда ҳам у лигадаги энг хавфли ўйинчилардан бири ҳисобланади. Бир эслаб кўрадиган бўлсак, яқин тарихда фақат Луис Суарес “Ливерпуль”да ана шундай кучли ўйнаганди.  


Хави Грасия (“Уотфорд” бош мураббийи) Салаҳни Месси билан солиштиради. “Уларнинг ўйин услуби бир-биридан бироз фарқ қилгани билан, иккиси ҳам хавфли ҳужумчи ҳисобланади. Сиз ҳимояда ҳамма ишни тўғри қилишингиз мумкин, аммо бир лаҳзада мағлуб бўлиб қолишингиз ҳам ҳеч гап эмас. Бу ерда сиз қанчалик жисмонан бақувват эканингиз ҳам, қандай режангиз борлиги-ю, ўйинга қадар қанчалик яхши тайёргарлик кўрганингиз ҳам муҳим эмас. Ана шундай футболчилар бир лаҳзадаёқ ҳамма нарсани ҳал қила олади”.

Бу кетишда Салаҳ барча турнирда 50та гол урса ҳам, ҳеч ким ҳайрон бўлмаса керак. Салаҳ майдонда тўп билан нима қилса ҳам, ҳаммаси осонликча ҳал бўлади. Бир сўз билан айтганда, унинг урган голлари ақлбовор қилмас даражада ажойиб!  

Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика