

Мазкур ўртоқлик ўйинлари Андижон ва Наманган шаҳарларида бўлиб ўтади. Ана шу ўйинларда иштирок этиш учун Миср олимпия терма жамоаси аъзолари 6 июнь куни пойтахтимизга етиб келишди.
Улар пойтахтимиздаги "Ramada" меҳмонхонасига жойлашишди. Мисрлик футболчилар бугун Тошкентда машғулот ўтказишади. 8 июнь куни эрта тонгда Андижон сари йўл олишади. Ўзбекистон ОТЖ ва Миср ОТЖ ўртасидаги дастлабки ўртоқлик ўйини 9 июнь куни Андижондаги "Соғлом авлод" ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 19:00да бошланади.




