Миср ФФ вакиллари Салоҳни чўчқага тенглаштирди ва уни қўрқитди

Mirjalol Normatov
29 авг 2018
Миср футбол федерацияси директорлар кенгаши вакили Ҳолид Латиф "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва унинг онасини қўрқитди.

Олдинроқ форвард ва Миср мамлакатининг амалдорлари ўртасида мунозаралар юзага келаётгани борасида маълумотлар тарқаганди. Салоҳ миллий терманинг мундиалдаги омадсиз иштирокида федерация айбдор деб ҳисоблаганди.

Бунга жавобан Миср ФФ вакили Латиф Салоҳни қўрқитди. Ҳужумчи Англияда ўйнаётган бўлса-да, онаси Мисрда яшамоқда.

"Муҳаммад Салоҳга онаси Мисрда яшаётганини эслатиб ўтмоқчиман. Сенинг ўзинг мамлакатнинг ташқарисида истаган ишингни қилишнг мумкин. Аммо онанг ҳақида ҳам ўйла", - деб ёзди Латиф ўз твиттерида.

Бунгача Миср ФФнинг яна бир вакили Салоҳни чўчқаган тенглаштирганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Al Jazeera News