

Мураббийнинг айтишича "Бунёдкор" клуби вакиллари Лутфулла Тўраев ва Жасур Ҳасановга Тошкентнинг "Локомотив" клуби қизиқиш билдирган.
"Бу футболчиларга ёзда "Локомотив" қизиқиш билдирганди, аммо ўша пайтда уларнинг клубимиз билан шартномалари бор эди. Ҳасанов ҳам, Тўраев ҳам 31 декабрь куни шартномалари якунига етади. Агарда бошқа клубга ўтиш ниятлари бўлса биз бунга қаршилик қилмаймиз. Барча гап футболчиларнинг ўзида қолади", - дейди Қосимов.



