

Чунки унинг клуб билан тузган битими ўз кучини йўқотди ва футболчи келгуси фаолиятини бошқа жамоада давом эттирадиган кўринади.
Бу ҳақда Камоловнинг ўзи шундай деди: - Фарғоналиклар билан ўртадаги шартномам тугади. Шунинг учун “Нефтчи”ни тарк этдим десам ҳам бўлаверади. Тўғри, жамоа раҳбарияти келишувни узайтириш таклифи билан чиқди, аммо олдимда бир нечта вариантлар турибди. Шошилмасдан, уларни ўрганиб чиқяпман.
- Эдгар Гесс “Бухоро” клубда бошқарувни ўз қўлига олганидан кейин, мени ҳам янги жамоасига таклиф этди. Очиғи, бу мутахассис билан ишлаш қизиқарли туюлмоқда. Шунинг учун кейинги тақдиримни бухороликлар билан боғлаш эхтимоли юқори.
- Адашмасам, бу жамоа 25 декабрда йиғилади ва машғулотларга киришади. Насиб қилса мен ҳам ушбу йиғинга боришим мумкин.
- Ҳеч бир жамоа билан ҳозирча шартнома тузмаганим боис, аниқ бир клубда ўйнайман деб айтишим қийин. Ҳаммаси январь ойида аниқ бўлади.



