Миркомил Абдураззоқов — "Шўртан" футболчиси!

Omonjon To`xtamirzayev
23 янв 2025
Клубларимиз янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда.

Жумладан, "Шўртан" клуби таркибини кучайтириш борасида ишларни давом эттирмоқда.

"Яна бир ёш ва иқтидорли футболчи билан жамоа таркиби кучайтирилди.

"Пахтакор" тарбияланувчиси, "Металлург" ва "Олимпик" жамоалари таркибида ҳаракат қилган умидли ҳимоячи Миркомил Абдураззоқов клуб билан икки йиллик келишувга эришди. Футболчи 2026-йил охирига қадар “оқ бўрилар” таркибида бўлади.

"Шўртан" оиласига хуш келибсан. Миркомил", - дейилади клуб хабарида.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: “Шўртан” ПФК матбуот хизмати