UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Пеп Гвардиола Энцо Маресканинг истеъфоси ҳақида: "Менинг омадим келган"  0 20:15БАА. "Бани Яс" - "Ал Наср" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  1 19:59"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги вингерга кўз тикди  0 19:33Украина чемпионатининг 2017 йилдаги энг яхши мураббийи "Нефтчи" U-21 жамоасида иш бошлади  3 19:05"Барселона" йилнинг илк трансферини келишиб олди  0 18:38Озарбайжон клуби Умарали Раҳмоналиевни сотиб олмоқда  1 18:17"Милан" таркибни немис ҳужумчиси билан кучайтирди  0 17:59Андалусияга қайтиш: Рамос "Севилья" акциядори бўлиши мумкин  0 17:35Даврон Ҳошимов: "Каттақўрғон" бир мавсумлик жамоа эмас. Про лига ўтган йилгидан қизиқарлироқ бўлади"  7 17:08Туанзебе, Балеба, Амад, Маҳрез... Африка Миллатлари Кубоги гуруҳ босқичи рамзий жамоаси  0 16:42"Леганес" аъзоси Лазизбек Мирзаев Ўзбекистонга қайтмоқда  10 16:20Қосимов Ироқ чемпионати 9-турининг рамзий жамоасидан жой олди  1 15:58Станислав Андреев бутсаларини михга илди  11 15:34Манба: Каннаваро Қатардаги машғулотларга кенгайтирилган таркибдан жой олган футболчиларни чақиради  3 15:05"Челси" раҳбарияти янги мураббий танлашда қайси тамойилга амал қилиши маълум  3

Миржамол Қосимов: "Жарима зарбаларидан гол уришни одатга айлантиришга ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Миржамол Қосимов: "Жарима зарбаларидан гол уришни одатга айлантиришга ҳаракат қиламан"

Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Миржамол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Керакли натижани қайд этганимиздан хурсандмиз. Чорак финал йўлланмасини қўлга киритиш муҳим эди. Мураббийлар берган кўрсатмаларни бажарган ҳолда ғалаба қозондик. Бугун стадионга келган мухлисларга раҳмат айтаман.

Гол урганимга келсак, аввало Худога шукур. Нафақат кубок баҳсларида, балки чемпионатда ҳам голларим билан жамоага ёрдамлашишга ҳаракат қиламан. Жарима зарбалари? Албатта отам бу борада ўз маслаҳатларини бериб, қандай тепиш кераклигини ўргатадилар. Машғулотларда ҳам бунинг устида ишлайман. Буёғига жарима тўпларидан гол уришни одатга айлантириш учун тинмай меҳнат қиламан.


"Бунёдкор" Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида "Сўғдиёна" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб чорак финалга йўл олди. Ўйиндаги ягона голни Миржамол Қосимов жарима зарбасидан киритди ва "қалдирғочлар"га ғалабани тақдим этди.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика