UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" 1/32 финалда 4-лига жамоасига мағлуб бўлиб, турнирни тарк этди  6 02:22EЧЛнинг барча 36 иштирокчиси маълум: "Барселона" ва "Реал" 1-саватда, "Арсенал" ва "Ювентус" 2-саватда, "Тоттенхэм" ва "Наполи" 3-саватда, "Монако" ва "Қайрат" 4-саватда  4 00:18"Ал Ҳилол" А Сериядаги футболчи учун 35 млн евро таклиф қилди, аммо...  0 23:51Себальос "Марсел"га ўтишдан бош тортди. "Реал" хавбекни 11+4 млн еврога мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр эди  0 23:25Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч қачон рақибларга паст назар билан қараш керак эмас"  3 23:14Англия Лига Кубоги. ​"Гримсби Таун" – "Манчестер Юнайтед": Онана, Магуайр, Хевен, Амад ва Шешко бошланғич таркибда!  37 22:59Илёс Зейтуллаев: "Бу ўйин менга катта дарс бўлди"  5 22:39Виктор Карпенко: "Жамоамиз футбол ўйнашни билади"  9 22:12Ўзбекистон Кубоги ярим финалига қуръа ташланди  33 21:54Элдор Мойлиев: "Бугун энг ёмон ўйинларимиздан бирини кўрсатдик"  0 21:35Вадим Абрамов: "Динамо"нинг барча футболчилари терма жамоада ўйнашга лойиқ"  15 21:28Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" "Бунёдкор"ни енгиб, ярим финал йўлланмасини нақд қилди, Табатадзедан дубль!  102 21:11Голларга бой ўйинда ўзбекистонлик афсоналар жаҳон футболи юлдузларидан устун келди  14 20:52Отабек Шукуров: "Бундан буён ЖЧга чиққан жамоамиз, шунга яраша ўйнашимиз керак"  9 20:35Ўзбекистон Кубоги. "Динамо" "Шўртан" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллади ва ярим финалга йўл олди  9

Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" - ОКМК (2:1) баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Кубок баҳслари ҳар доим ўзига хос. Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик. Шогирдларим ёмон ўйнашмади. Ўйинни ўз қўлимизга олиб, дуранг қайд этишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда голга бўлган вазиятларда "Пахтакор" устунлик қилди. Сергеев осонгина гол уриб кетди. Яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Дурангга мос ўйинда мағлуб бўлдик, футболда бундай вазиятлар бўлиб туради. Энди ўйинни таҳлил қилиб чиқишимиз керак. 13 апрель санасидаги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак" - деди Миржалол Қосимов баҳс якунлангач.

- Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинга қўшилиб кета олмагандек, айниқса япониялик Наоаки Сенага. Захиралар бугун қанчалик иш берди?

- Ҳа, у ўйинга киришиб кета олмади. Бугун жамоа ютқазди, мен кийиниш хонасида ҳам шуни таъкидладим. Ҳозир кимнидир айбдор қилиши бефойда. Биз яхши вазиятлар яратдик, аммо улардан яхшироқ фойдаланишимиз керак эди. Масалан, Абдураззоқовнинг вазияти, дарвозага икки метрда тўғри зарба берса бўлди эди ёки Абдураҳмоновнинг вазияти. Муҳими, вазиятлар, шижоат ва ўйинимизда маъно бор. Энди ўйинни такроран кўриб чиқишимиз керак. Кейин эса бир хулосага келамиз. Масалан, рақиб футболчиси Жонатан Лукка осонгина майдон марказидан ўтиб кетди. Ўйинга тайёргарлик жараёнида "Пахтакор" қанотлардан кўп ҳужум қилишга тайёргарлик кўрган эдик. Бугунги ўйин тарихга айланди, энди кейинги баҳсга эътибор қаратишимиз керак. Жароҳатланган футболчилар имкон қадар тезроқ сафга қайтади деган умиддаман.

- Азиз Ҳолмуродовни эртароқ майдонга тушириш варианти ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Ҳолмуродов жамоа ўйинини кучайтира олди...

- Футболчининг жисмоний тайёргарлиги ва жароҳатдан сўнг қанчалик тикланиб олганини инобатга олган ҳолда уни майдонга туширамиз.

- ОКМК бугунги мағлубияти билан гуруҳдан чиқиш вазифасини қийинлаштириб юборди. Кейинги учрашув эса "Насаф"га қарши. "Насаф"га қарши ўйинда босим кўпайиб кетмаяптими? Ушбу босимдан қандай чиқиб кетмоқчисизлар?

- Биз 13 апрелдаги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. "Насаф"га қарши кечадиган ўйингача кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Мен босимни ҳис қилмаяпман, сабаби бу футбол ва ҳар хил сценарий рўй бериши мумкин. Олдимизда яна иккита ўйин бор. Босим эса ёш футболчиларда бўлиши мумкин, улар шундай ўйинлар орқали ўсишга эришади. Бугунги баҳс тарихга айланди, энди кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак. "Насаф"га қарши кечадиган баҳсга қадар ҳам ўйинларимиз бор. Мен ўйиндан ўйинга сакрамайман.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика