UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  1 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)  46 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  23 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0

Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса"

Қишки трансферлар ойнасида "Қизилқум"ни тарк этган футболчи Миржалол Қосимов кейинги режалари ва ўтган мавсум ҳақида фикрларини билдирди.

- 2021 йилги мавсум ҳақида...

- Ўтган мавсум мен учун омадсиз ўтди, деб ўйлайман. Бунинг боиси майдонга кам тушдим. Қониқиш ҳосил қилганим йўқ.  

- Кам ўйин амалиёти берилганини сабаби нимада?

- Менимча асосий сабаб мураббийларнинг ишонмаганида. 

- "Қизилқум"да дебют қилган йилларингизда тез кўзга ташланган эдингиз. Кейинчалик диққат марказидан йўқолиб қолдингиз...

- Тўғри фаолиятим жуда яхши бошланди. Лекин кейинчалик сабабсиз захирада қолиб кетавердим. Ҳаттоки ўзим ҳам тушунмадим. 

- Айни пайтда қайси жамоалардан таклифлар бор?

- Ҳозирда Про лига клубларидан таклифлар тушяпти. Лекин ниятим Суперлигада тўп тепиш. 

- Жорий мавсумда жамоада рақобатни ошганига муносабатингиз...

-  "Қизилқум"да рақобат доим кучли бўлган. Мен рақобатдан қўрқмайман, фақат у ҳақиқий бўлса. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика