UZ

Сўнгги янгиликлар

18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  1 18:02Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  2 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3

Миржалол Қосимов: "Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдим, йигитларимизга ишонаман" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Рақибнинг ўйинларини кўриб чиқдим, йигитларимизга ишонаман"

ОЧЛ саралаш босқичидан ўрин олган ОКМК — "Ал Сиб" учрашувидан аввал мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва ярим ҳимоячи Санжар Турсунов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

Миржалол Қосимов: Анчадан бери кутилган кун етиб келди. Ўтган йилги натижамиздан келиб чиқиб, мазкур босқичда иштирок этяпмиз. Осиё Чемпионлар лигасининг ҳавоси бошқача. Бўлажак ўйинга тайёрмиз. Мақсадимиз — кейинги босқичга йўл олиш. 

Санжар Турсунов: Эртага Олмалиқ шаҳри аҳолисига байрам кайфиятини улашишга ҳаракат қиламиз. 

- Матбуот анжуманларининг бирида биз фақат кеийнги рақиб ҳақида ўйлаймиз. Бошқаси ҳақида умуман бош қотирмаймиз, дегансиз. "Олимпик"га қарши ўйин якунланганига уч кун бўлди. Шу пайт мобайнида бўлажак рақиб етарлича ўрганилдими?

Миржалол Қосимов: Тўғри, шундай деганман. Чунки ўйиндан ўйинга сакраб бўлмайди. Аммо бу клуб ҳам миянинг бир бурчагида эди. Рақиб тўғрисида етарлича маълумот йиғилди. "Ал Сиб"нинг ўйинларини кўриб чиқдим. Жамоа яхши ҳимояланади ва тезкор ҳужумга ўта олади. Ҳатто 95-96-дақиқаларда гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдириб кетган пайтлар ҳам бўлган. Бу футбол. Йигитларимизга ишонаман. Вазиятлардан камроқ хато қилиб, кўпроқ унумли фойдаланиш керак.

- ОКМК чемпионат доирасида кўпгина ўйинларда дарвозасидан тўп олиб чиқмоқда. Бу серия бўлажак ўйинда ҳам давом этишидан хавотирланмайсизми?

Миржалол Қосимов: Футболда 11 киши ҳимояда ўйнай олмайди. Ғалаба омадга ҳам боғлиқ. ОКМКнинг ўйинларини кузатсангиз, ўзиям ўйнайди, рақибгаям имкон беради. Албатта, ҳужумга ўтгач, мудофаада бўшлиқлар пайдо бўлади. Эртанги ўйин битта баҳсдан иборат. Шундай экан, фақат ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

- Ёзги трансферлардан сўнг жамоа ОЧЛда иштирок этишга тайёр таркибга эгами? Бўшлиқлар тўлдирилдими? 

Миржалол Қосимов: Трансферлар борасида ЎзПФЛ регламентига бўйсунишга мажбурмиз. Истаганча ўйинчи сотиб ололмаймиз. Аслида, ҳар бир позицияда иккитадан футболчи бўлса, ривожланиш учун замин яралади. Мавжуд таркибдан керакли натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Санжар Турсуновга савол: Қайта таъмирланган майдон ҳолатини қандай баҳолайсиз?

Санжар Турсунов: Янгиланган майдонга тушиб кўрдим. Ўйлашимча, ҳозирги стадионни Ўзбекистондаги энг яхшиси деб айта оламан.  

Миржалол Қосимов: Шарт-шароитлар яратиб бергани учун раҳбариятга миннатдорчилик билдирамиз. Бундай майдонга чиққандан кейин одам роҳатланади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўз ўйинларини шу ерда ўтказса бўлади.

- "Ал Сиб" мураббийи Олмалиқда яхши меҳмонхона йўқлиги сабабли жамоаси Тошкентдан мазкур шаҳарга қатнаётганини айтди. Бунга қандай муносабат билдирасиз?

- Уларнинг ўзлари пойтахтдаги меҳмонхонани танлаган бўлса керак. Биз хориж мамлакатига боришдан аввал ўзаро маслаҳатлашамиз. Мен, илк навбатда, аэропортга эътибор бераман, кейин меҳмонхонага, сўнгра майдонга аҳамият қаратаман. Стадионга узоқ бўлган ҳашаматли бошпанадан майдон атрофидаги оддийроқ меҳмонхонани танлайман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика