UZ

Сўнгги янгиликлар

15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  3 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  12 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  6 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  3 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9

Миржалол Қосимов: “Ўтган йил менга “Навбаҳор”дан таклиф тушганди” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Ўтган йил менга “Навбаҳор”дан таклиф тушганди”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди:
-  Водийга ёки Намангандаги ўйинлардан доимо яхши таассурот қолади. Негаки, ўйингоҳни тўлдириб ўтирган мухлислар жамоаларни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Футбол мухлислар учун ўйналади. Шунинг учун майдонда қизиқарли ва жанговор ўйин бўлди. Қолаверса, “Навбаҳор” таркибида жисмоний томондан бақувват футболчилар кўпчиликни ташкил этишади. Улар иложи борича стандарт вазиятларда иккинчи қаватда яхши ўйнашади. Бугун ҳам улар бу борада қийинчиликлар туғдиришди. Наманганликларни шу тарзда ўйин кўрсатишларини ўрганиб чиққандик. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам имкон қадар яхши ҳаракат қилишга интилишди. Бунинг самараси ўлароқ иккинчи бўлимда гол уришга муваффақ бўлдик. Бундан ташқари гол уриш яна бошқа вазиятлар ҳам юзага келди. Футболда ўйинчилар бир-бирига ёрдам бериш керак. Ўйлашимча бугун қизиқарли ва чиройли ўйин бўлди. Қайд этилган дуранг натижа ҳам ҳаққоний бўлди. Якуний натижани салбий ва ижобий томонлари бор. Голдан кейин ҳам яхшироқ ҳаракат қилиб, хатоларга йўл қўймаслик керак эди. Лекин, футбол шуниси билан қизиқ. Бизни бугун ғалаба қониқтирарди. Шундай бўлсада, ҳозирги аҳволимизда натижа  қониқтирди.

Бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлганди. Нафақат Ўзбекистондан балки четдан ҳам чорловлар бўлганди. Мисол учун ўтган йили “Навбаҳор”дан ҳам таклиф тушганди. “Бунёдкор” жамоаси мен учун бегона жамоа эмас. Клуб ташкил этилгандан бери жамоада фаолият юритдим. “Бунёдкор”га меҳрим ўзгача бўлганлиги сабабли сабр билан кутилди. Вақти соати  келиб жамоага қайтишим амалга ошди. Бундан ташқари инсон учун энг кераклиги дам олиб, соғлиғимга ҳам эътибор қаратдим. Иш билан ҳаёт ўтиб кетаверади. Инсон ўзини ҳам ўйлаши керак. Негаки, футболдан ташқари оила деган иборалар ҳам бор. Фарзандлар ва набираларга ҳам эътибор қаратиш муҳим саналади. Ўртада юзага келган танаффус мен учун фойдали бўлди деб ўйлайман.
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика