

"Ўйин қизиқарли бўлди. Вазиятни назорат қилаётгандик. Ёмон ҳаракат қилмадик. Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммоси яна давом этди. Вазиятлардан фойдалана олмай, рақибни қарши ҳужумда ўтказиб юборганимиз биринчи бўлимда бизни бироз ранжитди. Қолаверса, иккинчи бўлимдаги ўша эпизод умуман кераксиз эди. Биз уч томонлама жабр чекдик. 11 метрлик нуқта, қизил карточка ва гол. Бу вазиятни ўзлари кўриб чиқишади. Футболчилар ва мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Ўн киши бўлиб қолишимизга қарамай, охиргача курашдик. Бу эса ўз самарасини берди. Ҳақли равишда уч очкога эга чиқдик. Муаммолар етарли, аммо улардан чиқиб кетишимизга умид қиламан, -дейди Миржалол Қосимов "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан сўнг.



