UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  14 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  18 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Миржалол Қосимов: "Иккинчи голни урганимизда саволларга ўрин қолмасди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иккинчи голни урганимизда саволларга ўрин қолмасди"

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.



- Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Биринчи бўлимнинг бошида суст ўйин кўрсатдик. Бўлимнинг кейинги қисмларида муносиб ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ҳам голга қадар бўлган вазиятларда яхши ҳаракат қилдик. Гол киритдик, яна битта гол етишмади. Имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Ўша вазиятлардан фойдаланганимизда ғалаба қозонган бўлардик. Умуман олганда, дўстлик ғалаба қозонди. Бунақаси ҳам бўлиб туради. Айтганимдек, иккичи гол етишмади.

- Ҳужум борасида ўзбек клубларининг барчасида муаммолар бор. Бу фикрга қандай қарайсиз?

- 1000% қўшиламан. Статистикага назар солсак ҳам бирорта ўзбек футболчиси кўринмайди. 

- Ҳужум чизиғи бўйича бугунги танлаган қарорингиз ҳақида гапирсангиз...

- Бизда дизбаланс борлигини ўткан сафар айтгандим. Мартин ўйинларни ўтказиб юборди, Сия ҳам бироз бетоб бўлиб қолди. Рубен жароҳатда бўлди, Гадоевда ҳам муаммо бўлди. Бироз вақт керак бўлади. Мен эса ўзимда бор ўйинчилардан фойдаланаман. Иккинчи голни урмаганимиз учун қийин аҳволга тушдик. Ўша голни уриш керак эди. Баъзи вазиятларда совуққонлик етишмади, қайсидир вазиятларда жуда кўп ўйлаб юбориш кузатилди. Гол урганимизда саволлар қолмасди. Ўзимни оқлаш ниятим йўқ. Ўзимиз айбдормиз.

- Трансфер ойнаси ёпилди. Жамоа таркибига келиб қўшилган янги футболчилардан кўнглингиз тўлдими? Ислом Тўхтахўжаев ва Сардор Мирзаев қачон майдонга тушишади?

- Менимча, йигитлар фойда беришади. Албатта, легионерларни ҳам таклиф қилишимиз мумкин эди. Шунчаки, таваккал қилишни истамадик. Сардор ва Исломни яхши биламан. Шунчаки, уларда жароҳат бор эди ва етарли ўйин амалиёти йўқ эди. Менимча, йил охирига қадар бу икки футболчи клубга мослашиб олиб, жамоа ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишади.

- ОКМК кўп очко йўқотаётгани сизни хавотирга солмаяптими? Тақвимга назар солсак, осон жамоалар қолмади...

- Қайси жамоалар осон? Ҳамма жамоаларнинг даражаси кўтарилган. Ҳар бир ўйин жуда шиддатли ўтмоқда. Футбол шуниси билан қизиқ. Осон, ўткинчи ўйинлар қолмади. Жадвал жуда зич. Ёзнинг охири ва куз фаслида жуда қизиқарли ўйинлар бизни кутмоқда.

- ОЧЛ саралаш ўйини ҳақида фикрингиз қандай? Рақибни ўрганишни бошладингизми?

- Йўқ, ўйинлар орасида бундай қилмайман. Бу яхшиликка олиб бормайди. Олдимизда "Олимпик"ка қарши ўйин бор. Мен ҳеч қачон бошқа рақибга қарши ўйин олдидан умуман бошқа жамоага қарши ўйинга тайёргарлик кўрмайман.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика