UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Суперлига. "Динамо" 90+8-дақиқада камбэк эвазига "Қизилқум"ни мағлуб қилди  21 22:52"Атлетик" — "Барселона". Ла Лигада мавсумнинг сўнгги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:48А Серия. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум, Шомуродов "Рома" сафида асосий таркибда майдонга тушади  4 22:11ҚПЛ. "Турон" ўз уйида "Тобол"га мағлуб бўлди, мезбонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 22:06АПЛда 2024/25 йилги мавсум якунланди, МЮ сўнгги турда "Астон Вилла"ни ЧЛсиз қолдирди  39 21:58Суперлига. "Пахтакор" 90+8 дақиқада урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  85 21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  21 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  8 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1

Миржалол Қосимов: "Ғалаба қозонганимизда чемпионлик учун имкониятимиз сақланиб қоларди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ғалаба қозонганимизда чемпионлик учун имкониятимиз сақланиб қоларди"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди, афсус мағлуб бўлдик. Биз учун жуда муҳим эди, шунга мос тайёргарлик кўргандик. Ғалаба қозонсак чемпионлик учун имкониятимиз сақланиб қоларди.

Учрашувни ёмон бошлаганимиз йўқ, биринчи бўлимда яхши вазиятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда Боакье ўз вазиятидан фойдаланганда, балки натижа бошқача бўларди. "Пахтакор" вазиятлардан унумли фойдаланади. Бу каби жамоалар хатоларни кечирмайди, бугун шу фикр ўз тасдиғини топди. Меҳмонларни ғалаба билан табриклайман. Энди қисқа муддатли таътилга чиқамиз.

- АГМК салкам 10 та ўйиндан буён "Пахтакор"ни мағлуб эта олмаяпти. Бу натижалар Қосимовнинг "курсиси қимирлаши"га олиб келмайдими?

- Энди сизлар олов ёқишга устасизлар. Насиб қилгани бўлади. Эртага нима бўлишини худо билади.

- АГМК чемпионлик учун курашдан чиқди деб ҳисобласа бўладими?

- Ҳозир айтдим, шу ўйин жуда муҳим эди. Албатта , ҳозир очко олиш осон бўлмаяпти. Хулоса чиқариб ишлашда давом этамиз.

- Чемпионатда курашдан чиққан АГМК бор эътиборини кубок ўйинларига қаратгани яхши эмасми?

- Йўқ, мен буни ёқтирмайман. Ҳар қандай мусобақада фақат юқори ўрин ва юқори натижа учун курашамиз. Афсус, бугун бошқа натижа кутгандик.

Бу футбол, гол урмасанг жуда қийин. Яхши вазиятларимиз бўлди.

- Охирги 10 дақиқаликда АГМК ўйинни ташлаб юборди. Чераннинг ўзида гол уриш учун 3 та вазият юзага келди...

- Йўқ, нимага? Укам, ўзи футбол ўйнаганмисан?

- Ўйнаганман.

- Жамоамиз гол уриш учун олдинга чиқишди. Бунда ҳимоя заифлашади. Агар биринчи бўлимда биз гол урганимизда вазият бошқача бўларди. 0:2 ми, ёки бошқа ҳисобдаги мағлубиятми, бир хил. Йигитлар гол уриш учун олдинга чиқишди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика