UZ

Сўнгги янгиликлар

12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  0 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  1 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  11 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  15 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  19

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"да рақобат йўқолган" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор"да рақобат йўқолган"

Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган марказий учрашув "Бунёдкор" - "Пахтакор" (1:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "қалдирғочлар" бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.


- Икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи таймда биз мезбон сифатида чиройли, мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. Аммо иккинчи бўлимда тушунарсиз ҳолат кузатилди. Биз танаффусда ҳам ҳужумкор руҳни давом эттириш лозимлигини айтгандим. Аммо футболчилар иккинчи таймда ҳисобни ушлаб қолиш учун ўйнашди. Голдан кейин яна ўз ҳолига келиб, биринчи бўлимдагидек ўйнашни бошлашди. Агарда гол кейин ҳам иккинчи тайм бошидагидек ўйнашганида, мен ўйлардимки, футболчиларда жисмоний тарафдан камчилик бор деб. Аммо улар характер кўрсатишди. Агарда жамоамиз ҳимоядан ўйнаши керак бўлганида, мен бошқача тактика ўйлаб топардим. Жамоадаги футболчиларга руҳият етишмаяпти. Бу айнан раҳият боғлиқ масала. Ўйин қайсидир тарафдан ишқибозларга ёқди, деб ўйлайман. Биз бунга астойдил ҳаракат қилдик. Жамоадаги камчилик, футболчиларнинг руҳиятидаги муаммоларни йўқотишга ҳаракат қиламиз.

Танаффусда биринчи бўлимдагидек ҳужумкор ўйнашни, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни таъкидлагандик. Аммо тескарисини қилишди. "Бровка"дан бақириб, уларга танбеҳ берганимиз билан бефойда. Бу ўша футболчиларнинг руҳияти боғлиқ муаммо.

Бизнинг биринчи галдаги вазифа ушбу муаммоларни йўқ қилиш. Бу билан курашиш. Футболчиларга орқага қадам йўқлигини, фақат олдинга бориш кераклигини тушунтириш. Уларга ғолиблик руҳини олиб кириш. "Бунёдкор" 10 ўйиндан кейин 7та гол уриб, ўз дарвозасидан 8та ўтказиб юборди. Бу жуда кичик натижа.

Иссиқда ўйнаб, қўлдаги ғалабани топшириб қўйиш албатта аламли. Барчани кайфияти тушиб кетди. Лекин кийиниш хонасида футболчиларга бундан буёғига янада иссиқда, вилоятларда бунданда эртароқ ўйналишини айтиб ўтдим. Буёғига иродаси кучли жамоалар ғолиб бўлишади. Ички имкониятларни қўшиш зарур. Жамоадаги футболчиларга ирода, ғолиблик руҳини сингдириб боришимиз керак. Футболда ички кучни ишга солиш керак.

Жамоага келганимга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. "Бунёдкор"да рақобат йўқолган. Масалан Шомуродов, Комилов, Зуҳуров, Ҳамдамов, марказий ҳимоячиларга рақобатчилар йўқ. Футболда рақобат бўлиши шарт. Ўшандагина футболчилар ўсади. Бунинг учун жамоада иккита таркиб бўлмоғи лозим.

Хато қилганида албатта гапирилади, тушунтирилида, аммо ўша футболчи кейинги ўйинда ҳам майдонга тушишини билади. Чунки унга рақобатчи йўқ. Масалан дарвозабон ҳам доим охирги вазиятда жамоасини қутқара олиши лозим. Бекорга дарвозабонларни ярим жамоа дейилмайди. Лекин унга рақобатчи бўлмаса, ўйлайдики кейинги учрашувда ҳам яна майдонга тушаман, машғулотларда енгил тин олиши мумкин. Ўз устида ишлашдан тўхтаб қолади.

ОЧЛдан кейин Дубайдан келибоқ Ғузорга кетиб қолдик. Жамоани ҳали тўлиқ тиклаш жараёнини ҳам тузук ўтказиш қийин бўлмоқда. Агарда иккинчи таркиб бўлганида, кейин бемалол ротация қилиб туриб, қолганларга дам бера олардик. Давралар оралиғига қадар академияга эътибор қилиб, уларга мурожаат қиламиз. Жамоада рақобатчи юзага келтириш учун барча ҳаракатни амалга оширамиз. Кўплаб ёш футболчилар аввалига 3-4 дақиқа ўйнаш имкониятини берамиз. Ўзим ҳам дастлабки ўйинимда, 16 ёшлигимда 3 ёки 4 дақиқа ўйнагандим. Иложи борича барча футболчилар билан танишиб, ким нимага қодирлигини кўриб чиқамиз.

Чемиртан? Вадим Чемиртан синган қўли билан "Ал Айн"да ўйнаганди. Ўша ўйинда у қўлини янада шикастлаб олди. Шу боисдан ҳам Чемиртанни Ғузорга ҳам олиб кета олмадик. Бугун ҳам ундан фойдалана олмадик.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика