UZ

Сўнгги янгиликлар

21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  10 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  3

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бунёдкор" дарвозабони голли вазиятларда жамоасини қутқарди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Муҳими ўйинда ўзимиз истаган натижага эришдик. Албатта ўзига яраша қизиқарли ўйин бўлди. Ёмон ҳаракат қилмадик. Дастлабки дақиқаларда имкониятларимиздан фойдалана олмадик. "Бунёдкор" яхши жамоа, ҳар доим қизиқарли ўйин кўрсатиб келади. Четлатишдан кейин ҳам натижа учун ҳаракат қилишди. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирамиз.

- ОКМК ўйинда устунликка эга бўлди. Лекин вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар бордек.

- "Бунёдкор" посбони Сарвар Каримов ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди. 2-3 та яққол голли вазиятларни қутқара олди. 

- Бутун ўзбек футболида вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммосига кўзга ташланаяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Насиб қилгани бўлади. Баъзан йўқ жойдан голлар бўлади. Баъзида эса яққол вазиятлар голга айланмай қолади. Ҳужумчилар бўйича муаммоларимиз бор. Дарахт эксанг, ҳосил бериши керак. 

- ОКМК стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиб келади. Бугун жамоангиз бу борада оқсагандек кўринди.

- Айтиб ўтдим, иккинчи бўлимда тўп дарвоза устунига тегиб қолди. Балки гол бўлиб кетиши ҳам мумкин эди. Ҳар бир вазият бўйича машғулотларда ишлаймиз.

- Рубен Санчес қўлтиқтаёқда юрибди. Унинг жароҳати шунчалик жиддийми?

- У ҳозир иккинчи жароҳатни орттириб олди. Футболда учраб турадиган ҳолат. Ёш ҳужумчи Азизбек Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим. Сабаби у ҳам тўқнашувдан кейин озроқ оқсаб қолди. Бу футбол, шашка ёки бошқа спорт тури эмас. Курашларга бой ўйин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика