UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак ким билан ўйнаймиз?  0 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  2 17:24U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама. Таркиблар маълум: дарвозада ўзгариш бор  7 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  6 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  18 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  6 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  1 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  30 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0

Миржалол Қосимов: "Бугунги дурангдан "Насаф" фойда кўрди. Вазиятларимиздан фойдаланмадик ва жазоландик" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Бугунги дурангдан "Насаф" фойда кўрди. Вазиятларимиздан фойдаланмадик ва жазоландик"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - ОКМК (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Асабий ўйин бўлди. Жанговар дуранг қайд этилди. Биз очко йўқотдик ва бундан "Насаф" фойда кўрди. Бугунги баҳс мухлисларга ёқди деб ўйлайман, сабаби икки жамоа ҳам курашди. Муросасиз дуранг қайд этилди. Биринчи бўлимда Санчес ва Дацилар бирга-бир вазиятларга эга бўлишди. Иккинчи бўлимда ҳам имкониятларга эга бўлдик. Гол урмасанг, сенга уришади. Бу табиий ҳол. Энди икки жамоага ҳам кўпроқ омад тилайман. Чемпионат якунланишига 5та тур қолди. Олдинда қизиқарли учрашувлар кутиб турибди.


- Икки марказий ҳимоячилар Ўлмасалиев ва Раҳмоновлар бугун захирадан ўйинни бошлашди. Марказий ҳимоячиларингиз таркибда бўла туриб, Гиорги Папава бугун марказий ҳимоячи позициясида ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?


- Ўлмасалиев ҳали жароҳатидан тўлиқ тикланиб улгурмади. Бироз вақт керак. Бундан олдинги баҳсда майдон марказида йўқотишларимиз бор эди. Бугун кучли рақибга қарши ўйнадик, ҳали тўлиқ тикланиб улгурмаган футболчини майдонга ташлаш хавфли эди.


- Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқаларидан бошлаб жамоангиз қарши ҳужумларга таяниб қолди. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими? Жамоангиз шу тарзда ғалаба сақлаб қолмоқчи эдими?


- Йўқ. Ўша вақтда биз 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эдик. Олдинга ўтиш ҳам жуда муҳим эди, лекин шунга қарамай иккинчи бўлимнинг 30-дақиқаларида бир нечта вазиятларга эга бўлдик, ўша имкониятлардан фойдаланишимиз керак эди. Учинчи зоналарда прессинг орқали тўпни бир неча маротаба олиб қўйдик ҳам. Яна бир гол урганимизда, вазифамизни анча осонлаштириб олардик. Стандарт вазиятларда ҳар нарса рўй бериши мумкин ва рақиб айнан стандарт ҳолатидан гол урди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, бугун мухлисларга маъқул келадиган ўйин бўлди. Футболчиларимга раҳмат айтаман. Бугунги баҳс тарихга айланди, энди эса кейинги учрашувлар ҳақида бош қотиришим керак.


- Клейди Даци яхши ҳужумчи эканлиги биламиз, аммо Даци сўнгги 6та учрашувда гол урмаяпти. У тўпни яхши сақлай олади ва яхши курашади, бироқ ҳужумчининг асосий вазифаси гол уриш. Дацининг гол ура олмаётганига нима сабаб бўлмоқда?


- Кийиниш хонасида ҳам Дацига ушбу гапларни айтдим. Ҳужумчи тўғри позиция танлашни ҳам билиши керак. Гол уриш кераклиги аниқ. Унга бироз дакки бердим. Ўйин бошидаги вазиятдан ҳам фойдаланиши керак эди. Бундай баҳсларда кўп имкониятлар бўлмайди, керак бўлса яримта вазиятдан ҳам унумли фойдаланиш керак. Мен унга гапиряпман, лекин хулоса қилиш унинг иши. Даци чемпионатдаги дастлабки ўйинларданоқ гол ура бошлаганди. Ҳозир эса ўша голлар йўқолиб қолди. Унинг ёндашуви ўзгаргандир балки. У машғулотларда ишламоқда, аммо ҳозирча натижа йўқ. Машғулотларда дарвозабон ва Даци алоҳида ишлашмоқда. Тез орада голлар яна қайтишига умид қиламан.


- Бугунги учрашувда ўзгаришлар кеч амалга оширилди. Дастлабки ўзгариш 86-дақиқада қайд этилди. Айнан ўша вазиятдан сўнг жамоангиз гол ўтказиб юборди. ОКМК жамоаси ўзгаришлар қилишда кечикмадими?


- Бунга талаб йўқ эди. Ўйинда ҳеч ким ёмон таассурот ўйғотмади. Қайсидир футболчининг ўйинидан кўнглим тўлмаса, уни танаффусда ҳам алмаштиришим мумкин. Бунинг ҳожати йўқ эди. Бундай ҳолатларда ҳамма ҳар хил фикрлайди.


- Бугунги дуранг "Насаф"га фойдали бўлди дедингиз. Нима деб ўйлайсиз, Суперлигада "чемпионлик интрига"си қолдими?


- Кўрамиз. Фарқ икки очко ёки уч очколик бўлиб кетиши ҳам мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика