

- "Бугун 2-3 та яққол голли вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари рақиб тезкор қарши ҳужумдан фойдаланиб голлар уриб кетди. Иссиқ об-ҳавони натижага сабаб сифатида келтирмоқчи эмасман. Чунки "Оқ-тепа" ҳам, биз ҳам шу шароитда ўйнадик. Охирги дақиқларда киритган голларимиз бизни мағлубиятдан сақлаб қолди. Бугун балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.
Жамоамиз йигитларига об-ҳавога эътибор қаратмасдан фақат ғалаба учун ўйнаш кераклигини тушунтирдим. Захирадан Суҳроб Неъматовни ўйинга қўшдик. Зиммасида Суперлига йўлланмаси вазифаси турган жамоа бугунги каби ўйинларда ғалаба қозониши керак" - дейди "Бухоро" бош мураббийи.



