Мирислом Ҳасанов: "Бухоро" таркибни кучайтиради ва насиб қилса Суперлигага чиқиш вазифасини бажаради"

Narzulla Saydullayev
28 июн 2021
Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Янгиер" (3:0) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Мирислом Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Шогирдларим ишончли ўйнашди ва ҳақли ғалабага эришдик. Биринчи таймда гол ура олмадик, иккинчи таймда барибир мақсадимизга эришдик. Энди таътилга чиқамиз. Худо хоҳласа давралар оралиғида таркибни кучайтирамиз ва Суперлигага чиқиш вазифасини бажарамиз.

Биринчи таймда ҳаво жуда иссиқ эди, танаффусда ўзларига келишди ва ўз вазифасини бажаришди.

Файзулло Жуманқўзиев ёмон ўйнамади, Рустам Абдуҳамидов захирадан тушиб ўйинни кучайтирди. Иссиқда келиб жамоамизни қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат айтаман", - дейди Мирислом Ҳасанов.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia