

Ушбу беллашувдан сўнг “Металлург” ярим ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймонов ўз фикрлари билан бўлишди.
- Авваламбор ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?
- Раҳмат. Ўйин жуда яхши бўлди. “Андижон” жамоаси бизга қарши жуда ҳам яхши тайёргарлик кўрибди. Ҳужумкор ўйин кўрсатди. Биз ҳам жамоавий ўйин кўрсатдик. Омад биз тарафда экан, муҳим бўлган 3 очкони қўлга киритдик. “Андижон” жамоасига кейинги баҳсларда омад тилаймиз. Бизда эса кейинги учрашув “Бунёдкор” клубига қарши бўлади ва унга жиддий тайёргарликни бошлаймиз.
Дилдора Холбоева суҳбатлашди




