

Олмалиқнинг ОКМК клубининг ПФЛга топширган қайдномаси эълон қилинди.
Эътиборлиси қайдномадан тажрибали Муроджон Тошматов ва Мирғиёс Сулаймонов жой олмаган. Иккала футболчининг ОКМК билан амалдаги шартномаси бор, бироқ ПФЛнинг талаби бўйича қайдномада 2000 йилда туғилган ва ундан катта футболчиларнинг сони 20 нафардан ошмаслиги шарт. Тошматов ва Сулаймонов айнан шу талаб сабабли рўйхатдан ўтказилмади.
Иккала футболчида фаолиятини Про лига ёки хорижда давом эттириш имконияти бор. Сабаби Про лигада трансфер ойнаси 28 февраль куни ёпилади.



