Мирча Луческу: «Роналдо кўп вақтини тунги клубларда ўтказарди»

Narzulla Saydullayev
10 окт 2016
«Зенит» устози Мирча Луческу «Интер»да бирга ишлаган бразилиялик Роналдо ҳақида гапириб берди.

«Менга феномен жуда ёқарди, аммо у машғулот ўтказишни ёмон кўрарди. У кўп вақтини тунги клубларда ўтказарди ва машқ қилмай майдонга тушишни истарди. Аммо унинг қобилияти жуда катта эди.

«Интер» кийим алмаштириш хонасида аргентиналиклар ва бразилияликлар ўртасида низолар бўлиб турарди», – дейди Луческу.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: football-italia.net