UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57"Ливерпуль" ва "Реал" нидерландиялик иқтидор учун беллашади  1 23:28Ла Лига. "Барселона" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда камбэк қайд этди, Ямал тушганидан бир дақиқа ўтиб ғалаба голига ассистентлик қилди  62 23:13ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Сумқайит" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  3 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   22 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  21 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  2 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  8

"Mirabror Usmonov Memorial Cup-2022" турнири олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

"Mirabror Usmonov Memorial Cup-2022" турнири олдидан жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

Унда Япония, Тожикистон, Эрон ва Ўзбекистон U-16 терма жамоалари устозлари қатнашишди.

Япония U-16 жамоаси бош мураббийи Ёширо Морияма:

— Ушбу турнир биз учун ҳар томонлама муҳим ҳисобланади. Биз ўйинлар орқали жамоавий муҳитни яхшилаш ва қолган жамоалар билан муносабатларни мустаҳкамлаб олмоқчимиз. Бунинг учун ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирмоқчимиз.

Мираброр Усмонов қандай инсон бўлганликлари ҳақида бизга айтиб беришди. Бундан инсонлар хотирасига турнир ўтказиш албатта яхши ҳолат.

Тожикистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Раҳматилло Фузайлов:

— Аввало таклиф учун раҳмат айтамиз. Бу турнир биз учун Осиё Rубоги саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Бу мусобақага Осиёнинг энг кучли жамоалари йиғилган. Шу сабабли мусобақа қизғин ўтишига ишонаман. Ўйинлар давомида ўзимизнинг имкониятларимизни кўриб олмоқчимиз ва шунга қараб ишлашни давом эттирамиз

Мираброр Усмонов ҳақида кўп нарса эшитганман. У инсонни жуда яхши биламан. Осиё миқёсида ҳам машҳур ва таниқли шахс эди. Бу каби турнирлар орқали бундай инсонларни хотирлаб туриш албатта яхши ғоя ҳисобланади.

Эрон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Ҳусейн Абди:

— Ажойиб савиядаги жамоаларни бир жойга йиғиб, мусобақа ташкил этганликлари учун ташкилотчиларга раҳмат айтмоқчиман. Биз бу мусобақага бир ойдан буён тайёргарлик кўряпмиз. Бундан илгари CAFA турнири орқали ҳам Ўзбекистон билан тўқнаш келганмиз. Рақибларимизни яхши ўрганишга ҳаракат қилдик. Умуман олганда, бу турнир бизга кўп нарса бера олади, чунки биз юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаймиз.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев:

— Бу мусобақа ўзбек футболи учун кўп ҳиссасини қўшган инсон — Мираброр Усмонов хотирасига бағишлаб ўтказилмоқда. Рақиблар ҳақида айтадиган бўлсам, ҳақиқатан ҳам ажойиб жамоалар йиғилган. Бизга бу мусобақа олдимизда турган Осиё Кубоги саралаш баҳслари олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Масалан, Япония сингари ҳар томонлама кучли жамоа билан ўйнаш бизга албатта ажойиб тажриба беради.

Айтиб ўтганимдек, бу турнир бизга саралаш баҳсларига тайёргарлик ҳисобланади. Лекин бу – натижа муҳим эмас, деган маънони англатмайди. Чунки биз уйда, мухлислар қаршисида ўйнаймиз.

Бундан ташқари, турнир давомида футболчиларимизнинг имкониятларини кўриб олишни мақсад қилганмиз. Умуман олганда, бу турнир биз учун ҳар томонлама муҳим ҳисобланади.

Барча жамоаларга омад тилайман.

Эслатиб ўтамиз, эртага соат 18:30 да "Mirabror Usmonov Memorial Cup-2022" турнирининг тантанали очилиш маросими "Жар" стадионида старт олади. Шундан кейин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Эрон U-16 терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика