Миньоле - қуруқ ўйинлар сони бўйича АПЛда йил дарвозабони

Aslanov Jasurbek
31 дек 2015
"Ливерпуль" дарвозабони Симон Миньоле 2015 йилда Премьер-лига учрашувларида Жо Харт ва Давид Де Хеадан кўпроқ қуруқ ўйин ўтказди.

Барқарор ўйнамаслиги борасида танқид қилинган белгиялик Англия чемпионатининг 16 учрашувида ўз дарвозасидан гол ўтказмади.

2015 йилда Премьер-лига баҳсларида энг кўп қуруқ ўйин ўтказган посбонлар:

1. Симон Миньоле («Ливерпуль») — 16

2. Джо Харт («Манчестер Сити») — 15

3. Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед») — 12

4. Петр Чех («Челси»/«Арсенал») — 11.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чех Премьер-лигада қуруқ учрашув ўтказиш бўйича Англия чемпионати рекордини ўрнатди (170 ўйин).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com