Мино Райола: "Агар Пеллегри 25 млн турса, унда Мойзе Кин - 75 млн"

Tolibjon Qosimov
31 янв 2018
Агент Мино Райола ижара асосида "Верона"да ўйнайдиган "Ювентус"га тегишли мижози Мойзе Киннинг нархи ҳақида гапириб ўтди.

"Менимча, Мойзе Кин Пьетро Пеллегридан яхшироқ. Агар уни 25 миллион еврога сотишган бўлса, унда Мойзе 75 миллион туради.

Пеллегри ўсиши керак, лекин у дунёда энг яхшилардан бири бўлиши мумкин. Агар "Монако" уни 3 йил ушлаб турса яхшигина пул ишлаб олишлари мумкин", - деди Райола.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Football Italia