UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 4:1 (матнли трансляция)  21 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  171 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  0 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

Минбарда "Бунёдкор" ПФК матбуот котиби: Баҳодир Мирзаев Янгиликлар

Минбарда "Бунёдкор" ПФК матбуот котиби: Баҳодир Мирзаев

Сайтимизда клуб матбуот хизмати вакиллари билан суҳбат уюштирамиз ва уларнинг иш фаолиятлари билан танишамиз.


Баҳодир Мирзаев, “Бунёдкор”  матбуот  хизмати  ходими:


1. Бу клубга келишингиз қандай юз берган ва қачондан бери ишлаяпсиз?

- “Бунёдкор” футбол клубига жамоанинг ўша пайтдаги бош директори Баҳодир Усмонов таклиф этганди. Бу клубда 2007 йилдан бери фаолият юритиб келаман.


2. Матбуот хизмати бўлимида неча киши фаолият юритади?

- Бизда жами 4 киши фаолият юритади. Мирзаҳаким Тўхтамирзаев матбуот хизматимизга рахбарлик қилади. Шунингдек иккита видеооператоримиз бор. Уларнинг бири асосий ва ёшлар жамоаси билан ишласа, иккинчиси футзал, аёллар ва футбол мактабимиз жамоалари ўйинларини тасвирга туширади.


3. Клуб томонидан қанча маош тўланади? Яратилган шароит сизни қониқтирадими?

- Маошим қанча эканлигини айта олмайман. Меҳнат шартномамда бу жиҳат сир тутилган. Матбуот хизматимиз учун яратилган шароитлар келсак, ҳамма нарса мухайё - фақат ишлаш керак. Клубимиз рахбарияти матбуотга жиддий эътибор қаратади.


4. Клуб фаолияти ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram, Twitter) қай даражада ёритиб борилади?

- Албатта! “Бунёдкор” мамлакатимизда биринчилардан бўлиб ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини очган. Бугунги кунда бизнинг инстаграм, твиттер ва фейсбукдаги саҳифаларимиз фойдаланувчилари юртимиз клублари ичида энг катта аудиторияга эга ҳисобланади.


5. Сафар ўйинларига бориш сиз учун муаммо туғдирмайдими?

- Асло йўқ! Чунки жамоа билан доимо биргаман.



6. Клуб экипировкасини оласизми?

- Мураббий ва футболчилар қандай кийинса, худди шундай кийимларга эга бўламан.


7. Мукофот пули оласизми?

- Бу саволга юқорида жавоб бердим.


8. Жамоа билан хориж йиғинида иштирок этасизми?

- Йиғинларда иштирок этаман. Масалан, жамоа Дубайда шуғулланаётган маҳалда клуб офисида мавсумолди режалар бўйича иш қайнаган бўлиши мумкин. Шундай ҳолларда жамоа билан масофадан туриб, интернет орқали алоқада бўламан. Лекин мунтазам равишда жамоа ичида матбуот хизматидан ҳеч йўғи битта операторимиз албатта бўлади.


9. Жамоа автобусида массажчи, маъмур ва клуб шифокорлари каби ўз ўрнингиз борми ёки қайси ўриндиқ бўш бўлса ўша ерга ўтирасизми?

- “Бунёдкор” автобусида ўз жойим бор: чап томондаги 3-қаторнинг 1-жойи.


10.  Стадионда ОАВ вакиллари учун яхши сервис йўлга қўйилганми? Симсиз интернет, яъни wi-fi, медиа-трибуна ва бошқа шароитлар?

- Ишлаш учун ҳеч қандай муаммо йўқ. Масалан, ОАВ вакиллари ўйиндан бир неча соат аввал келиб, учрашувлардан ярим тунгача ишлашлари мумкин. Медиа марказимизда 15дан зиёд интернетга уланган компьютерлар журналистларга хизмат қилиш учун шай ҳолатда туради. Шунингдек, ўзлари билан ноутбук олиб келган журналистлар бемалол симсиз интернет тизимиздан фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, нусҳакўпайтириш ускунаси ҳам улар учун хизмат қилади. Қолаверса, медиа трибуна ва микс-ҳудуд ҳам ОАВ вакиллари учун қулай холатда яратилган.


11. Қайси клуб матбуот хизматига ҳавас билан қарайсиз ва нега?

- Юртимизда ҳамма клубларнинг матбуот котиблари билан муносабатим яхши. Шу боис ҳамкасбларимнинг барчаларини меҳнатларини қадрлайман. Лекин “Нефтчи” матбуот котибига баъзи жиҳатларда ҳавас қиламан.



P.S. Ушбу лойиҳа матбуот котибларини клуб раҳбарияти олдидаги мавқеини ошириш мақсадида қилинди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика