UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  12 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  4 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади" Янгиликлар

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади"

Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Милован Райевац ўз фикрларини билдирди.
"Биз бу ўйинга бир ҳафта давомида тайёргарлик кўрдик. Ўртоқлик учрашувидан олдин ўқув машғулот йиғинини ўтказдик. Ўзбекистон кучли жамоа, улар бугун буни намойиш этишди. Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда биринчи таймда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Голларга келадиган бўлсак, бу голни олдини олишимиз мумкин эди. Аммо хатодан сўнг гол ўтказдик. Иккинчи гол эса санъат намунаси бўлди, бу гол билан барча ишқибозларни табриклайман. Ўзбекистонни ғалаба билан муборакбод этаман, биз эса БАА билан ўйинга эътиборимизни қаратамиз, - дейди Райевац.

- БАА билан ўйинда бугун майдонга тушганлардан кимларни майдонга туширмоқчисиз?

- Кўрамиз. Бугунги баҳсда баъзи футболчиларни қайд этиб қўйдик. Учрашувга яқин бир қарорга келамиз. 

- "Муангтонг Юнайтед" клуби аъзолари терма жамоада йўқ эди. Улар БАА билан ўйинга жамоага қўшилишадими?
- Албатта. Бу клуб вакиллари терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади ва БААга қарши баҳсга бизга ёрдам беришади.

- Бугунги ўйинда олдингизга қўйган барча режаларни бажара олдингизми?
- Йўқ. Тушунарлики мағлуб бўлган ўйинда буни иложиси йўқ.

- Таиланд ярим куч билан ўйнадими ёки тўлиқ куч биланми?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Сабаби "Муангтонг Юнайтед" ва яна икки футболчининг таркибимизга қўшилиши кечикди. Шу боис бугунги баҳс билан умумий кучимизга баҳо бериш қийин.

- Таиланд ФА сизни таклиф этганидан сўнг олдингизга қандай вазифа қўйди?
- Асосий мақсадимиз янги жамоа қуриш. Кейинги Жаҳон ва Осиё чемпионатлари саралашлари учун янги жамоа қуриш асосий мақсад. Терма жамоани тубдан ислоҳ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Агар бугун юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика