Милнер "Ливерпул"ни тарк этишга яқин. Клопп вазиятга ойдинлик киритди
22 апр 2023 17:57
Янгиликлар
Милнер "Ливерпул"ни тарк этишга яқин. Клопп вазиятга ойдинлик киритди
Тажрибали футболчи охир-оқибат барибир "Ливерпул"дан кетадиган кўринади.
Бош мураббий Юрген Клопп футболчи билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
Милнернинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Айни пайтда клуб шартномани узайтириш бўйича музокаралар ўтказмаяпти.
Шу билан бирга, Клопп тажрибали футболчининг янги шартнома имзолашини хоҳлаётгани ҳақида миш-мишлар тингани йўқ. Германиялик мутахассис мазкур ҳолатга яна бир бор тўхталиб, унда аниқ маълумотлар йўқлигини баён қилди.
"Ҳеч қандай янгилик йўқ", – деди "қизиллар" устози журналист Фабрицио Романога берган изоҳида.
Шундай қилиб, 37 ёшли футболчининг "Ливерпуль" билан хайрлашишига оид белгилар кучаймоқда. Милнер жамоада 2015 йилдан буён тўп тепади ва шу кунгача 324 та ўйинда майдонга тушган.
Фикрлар