UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  3 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  94 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  77 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1087 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

Миллионлар турадиган якунловчилар: дунёнинг энг қиммат форвардлари (мутолаа учун) Янгиликлар

Миллионлар турадиган якунловчилар: дунёнинг энг қиммат форвардлари (мутолаа учун)

Замонамизнинг энг қиммат ҳужумчилари ҳақида гаплашамиз.

Сифатли форвардлар доим юқори даражада қадрланишган. Айниқса ҳозир. Кўплаб клублар, ҳатто топ-даражадагиларига ҳам эҳтимолий голли ҳужумларни голларга айлантирадиган сифатли якунловчилар етишмаяпти. Шундай ўйинчилар бор, аммо барча ҳам бундайларни таркибига қўшиб ололмайди. Бугун Transfermarkt баҳосига кўра дунёнинг энг қиммат форвардлари ҳақида гаплашамиз.


Габриэль Жезус ("Арсенал", 75 млн евро)

Жезус "Манчестер Сити"да доим ҳам етарли даражада ўйин амалиёти олмади. Габриэль "Арсенал"да бирдан асосий таркиб ўйинчисига айланди, сабаби уни Микель Артета ўз сафига қўшиб олишни жуда хоҳлаганди. 25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум АПЛда 26та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 6та ассист қайд этди. Агар тизза жароҳати бўлмаганида, бразилиялик томонидан самарали ҳаракатлар кўпроқ бўларди. Жезуснинг савиясига шубҳа йўқ, шу сабаб у юқори баҳоланади.


Кристофер Нкунку ("Челси", 80 млн евро)

Нкунку аввалига ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнади. Аммо, футболчи сўнгги вақтларда аста-секин сифатли ҳужумчига айланиб бормоқда. 2021/22 йилги мавсум Кристоферни Бундеслигада (ўшанба у "РБ Лейпциг" таркибида иштирок этганди) мавсум ўйинчиси деб тан олишди. У ўтган мавсум якунлари бўйича "Вердер" форварди Никлас Фюллькруг билан биргаликда Германия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлди. 25 ёшли француз ўтган мавсум Бундеслигада 25та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 4та ассист қайд этди. Нкунку ёзда "Челси" ўйинчисига айланди. "Кўклар"нинг шубҳасиз таркибларини сифатли тарзда кучайтиришди.


Рандаль Коло-Муани ("Айнтрахт", 80 млн евро)

Рандалга аста-секин топ-клублар томонидан қизиқиш ортмоқда. Француз сўнгги 2 мавсумни турли жамоаларда юқори даражада ўтказди. У 2021/22 йилги мавсум "Нант" таркибида 12та гол урди ва жамоа тўпурарига айланди, шундан сўнг "Айнтрахт"га ўтди. 24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Бундеслигада 32та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ва 11та ассистга эришди. Коло-Муани юқори самарадорлик кўрсатди (гол+пас тизимида 26 очко), бу эса кўплаб клублар томонидан қизиқишга сабаб бўлмоқда. Ҳозирда ўйинчи учун бош даъвогарлардан бири "Бавария" ҳисобланади.


Лаутаро Мартинес ("Интер", 85 млн евро)

Лаутаро умуман самарали ҳаракат амалга оширмаган ҳолда, жаҳон чемпионатини заиф ўтказди. Балки шу сабабдан кимдир Мартинеснинг савиясига шубҳа қилгандир, аммо у клуб миқёсидаги мавсумни яхши даражада ўтказди. 25 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум А Серияда 38та ўйинда ҳаракат қилиб, 21та гол ва 6та ассист қайд этди. Аргентиналик 2 йилдан бери Италияда бир мавсумда 20дан ортиқ тўп киритмоқда. У шунингдек Чемпионлар лигасида "Барселона", "Бенфика" ва "Милан" жамоаларига қарши муҳим голларни урган ҳолда клубига "Интер"га финалга чиқишга ёрдам берди. "Нерадзурри" футболчини қадрлайди ва миш-мишларга қарамай, у билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.


Харри Кейн ("Тоттенхэм", 90 млн евро)

"Тоттенхэм" сардорининг фамилиясини сифат, барқарорлик ва даражада сўзлари билан синоним сифатида ишлатса бўлади. "Шпорлар" ҳар мавсумни ҳам муваффақиятли ўтказишмайди, аммо Кейн ўз жамоаси таркибидаги энг яхши бўлиб қолмоқда. Лондонликлар мавсум ўртасида мураббийни алмаштирган ҳолда ўтган мавсумда муваффақиятсизликка учрашди, аммо 29 ёшли ҳужумчи барибир АПЛдаги 38та ўйинда 30та гол урди. Ҳаттоки бу самарадорлик жиҳатидан энг яхши мавсумлардан бири бўлди. Кейнни фаол равишда "Тоттенхэм"дан кетиши ҳақидаги хабарларга боғлашади, аммо у қолиши мумкин. Ҳужумда Сон Хён Мин ва Жеймс Мэддисондек шерикларга эга бўлган ҳолда, "шпорлар" етакчиси янада кўпроқ гол уриши мумкин.


Виктор Осимхен ("Наполи", 120 млн евро)

Осимхен ақлбоварқилмас мавсум ўтказди ва шу сабаб унинг трансфер нархи камида 2 бараварга ошди. 24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум А Серияда 32та ўйинда 26та гол ва 4та ассист қайд этди. Нигериялик лиганинг энг яхши тўпурари бўлди ва жамоасига скудеттони ютишда катта ёрдам берди. Бир томондан Викторни бошқа клублар билан боғлашаётгани ажабланарли ҳолат эмас. Бошқа томондан, неаполликларнинг ўзларининг энг яхши тўпурарлари билан бирдан хайрлашишлари ғалати бўлади. Ҳозирча уларда бундай хоҳиш йўқ, аммо томонлар шартномани узайтириш бўйича келиша олишмаяпти.


Килиан Мбаппе (ПСЖ, 180 млн евро)

Ҳар мавсумлар оралиғида бир неча йилдан бери давом этаётган Мбаппенинг трансфери саҳифаси очилади. Бир қараса барчаси футболчининг Мадриднинг "Реал" клубига ўтишига қараб кетади, бир қараса Парижда қолади. Бундай вазиятларга қарамай, Килиан сифатли ўйинчи бўлиб қолмоқда ва Лига 1'нинг энг яхши тўпурари номини ҳимоя қилмоқда. 24 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Франция чемпионатида 34та ўйинда ҳаракат қилиб, 39та гол ва 5та ассистга эришди. Бу унинг фаолиятидаги энг яхши иккинчи кўрсаткич. Мбаппе фақатгина 2018/19 йилги мавсумдагина кўпроқ тўп киритган. У ўшанда ўз ҳисобида 33та тўп ёздириб қўйганди.


Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити", 180 млн евро)

"Манчестер Сити" Холанд билан шартнома имзолаши биланоқ, "шаҳарликлар"нинг бахт чиптасини харид қилишгани маълум эди. Норвегиялик голлар кафолати, унинг фақатгина тўғри жамоада бўлишигина кифоядир. 22 ёшли ҳужумчи Дортмуднинг "Боруссия"сидан янги лигада пайдо бўлиши билан биланоқ ишга киришди. Премьер-лигадаги илк мавсум якунлари – 35та ўйин, 36та гол, 8та ассист, АПЛнинг энг яхши тўпурари, требл ва "Олтин бутса". Холанд ақлбоварқилмас мавсум ўтказди, аммо ўзи учун даражани жуда юқори қўйди. Кейинги мавсумларда уни кузатиш янада қизиқроқ бўлади.


Footballhd.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика