Милито: "Жозенинг А Серияга қайтиши - итальян футболи учун жуда яхши"
05 май 2021 08:28
Янгиликлар
Милито: "Жозенинг А Серияга қайтиши - итальян футболи учун жуда яхши"
"Интер" собиқ форварди Диего Милито Жозе Моуриньюнинг "Рома" бош мураббийига айлангани ҳақида гапирди.
"Жозенинг А Серияга қайтиши - итальян футболи учун жуда яхши. Мен Моуриньюнинг "Интер"га қайтишини хоҳлардим, ўйлайманки, у ишлаган ҳар қандай клубида муваффақият қозонади. Умид қиламанки, у "Женоа" ва "Интер"га қарши ўйинларга қадар улгурмайди, аммо унга омад тилайман.
Жозе ҳар бир футболчидан максимал тарзда фойдаланишни билади, айнан шу сабаб у дунёнинг энг яхши мураббийларидандир.
"Интер"нинг чемпионлиги? Мен жуда ҳам мамнунман, бундай клуб доим совринлар учун курашиши керак. Бу соврин "Ювентус" эрасининг якунланганини билдиради, "Интер" бунга лойиқ", - дейди Милито.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Реал" бош соврин учун кураш олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар