

Хабарларга қаратганда, жамоани бошқаришга асосий номзодлар сифатида Массимилиано Аллегри, Лучано Спаллетти ва Клаудио Раньерилар тилга олинмоқда.
Аллегри "Милан" раҳбарияти учун қулайроқ вариантлардан биридир. Аммо, клубнинг унга мутахассис хоҳлаганидек маош бера олиши қийин масала.
Бундан ташқари, Спаллетти ҳам жуда юқори маош талаб қилади. Раньери эса бош мураббийликка захира номзоди сифатида кўрилмоқда.
Аллегри ўз вақтида Италия чемпиони, Спаллетти Россия ва Раньери АПЛ чемпионига айланган.
Эслатиб ўтамиз, жамоани ҳозирда Марко Жампаоло бошқармоқда.



