

Бунга жамоанинг Италия Кубоги финалида "Болонья"дан учралган мағлубияти ҳам сабаб бўла олмайди.
Шунингдек, клубдагилар Жоау Феликснинг трансфер ҳуқуқини тўлақонли сотиб олмайдиган бўлди. Португалиялик хавбек 3 февраль кунидан буён "Челси"дан ижара асосида "Милан"да ўйнаётганди.
50 ёшли Сержиу Консейсау ўтган йилнинг декабрида "Милан" бош мураббийлигини қўлига олганди. Айни дамда жамоа А Серия турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди. 25 ёшли Феликс "Милан" таркибида 19 ўйинда қатнашиб, 1тадан гол ва ассист қайд этди.



