UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  4 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  6 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  6 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  9

"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди Янгиликлар

"Милан" ёзги трансферлар учун бюджетни белгилаб олди

"Россонери" 4 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи.

"Милан"нинг ёзги трансфер бюджети 100 миллион еврони ташкил қилади, деб хабар берди "La Gazetta dello Sport".  Раҳбарият таркибни кучайтириш учун янги мураббийга айнан шунча маблағ ажратишга тайёр.

"Россонери" Чемпионлар Лигасида иштирок этиш орқали трансферлар учун пул йиға олишди. Бундан ташқари, "қизил-қоралар" ярим ҳимоячи Шарль де Кетеларе учун "Аталанта"дан 20 миллион олишга умид қилмоқда. Агар "Милан" бошқа футболчиларни сотса, трансфер учун ажратиладиган сумма ошиши мумкин.

"Россонери" 4 нафар футболчи билан шартнома имзоламоқчи. Биринчи навбатда Оливье Жиру ўрнига ҳужумчи. Асосий номзод "Болонья" вакили Жошуа Зиркзее. Иккинчи мақсад – "Монако" ярим ҳимоячиси Юссуф Фофана.

"Қизил-қоралар" ҳам 2 ҳимоячи билан шартнома тузиш ниятида. Марказий ҳимоячи позициясига асосий номзод "Брайтон"дан Игор Жулио ҳисобланади. Клуб ҳимоянинг ўнг қаноти учун "Тоттенхэм" ҳимоячиси Эмерсонни кўриб чиқмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика