"Милан" янги шартнома бўйича Леауга йилига 7 млн евро тўламоқчи

Sherzod Nurmatov
3 янв 2023
"Милан" Рафаэл Леауни таркибда сақлаб қолишга қарор қилди.

"Россонери" португалияликка шартномани узайтиришни таклиф қилди. Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, 23 ёшли футболчига йилига 7 миллион евро таклиф қилинмоқда.

Вингер "Милан"да қолишни истамоқда. Унинг вакиллари сўнгги кунларда клуб билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Бундан ташқари, Италия чемпионлари ҳужумчи Оливье Жиру ва ярим ҳимоячи Исмаэль Беннасер билан шартномани янгилашга эътибор қаратмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com