"Милан" вингери Кастильехо "Хетафе"га ўтишга яқин

Alisher
11 авг 2021
"Милан" вингери Саму Кастильехо "Хетафе" клубига ўтишга яқин.

Испан клуби 26 ёшли испаниялик футболчининг трансфери борасида якуний музокараларни ўтказмоқда.

Кастильехо 2020/21 йилги мавсум "Милан" таркибида 43та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.

Transfermarkt футболчини 8 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: AS