"Милан" ва "Барселона" "Хоффенхайм" ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
26 ноя 2020
"Хоффенхайм" ҳимоячиси Мелайро Богард фаолиятини Европанинг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин.

18 ёшли нидерландиялик футболчига "Барселона" ва "Милан" клублари қизиқмоқда. Икки клуб ҳам Богарднинг трансфери бўйича музокараларни бошлади.

Қайд этиш керакки, ҳимоячининг "Хоффенхайм" билан тузган шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган - бу ҳам ушбу истеъдодли ўйинчига кўплаб клубларнинг қизиқаётгани сабабларидан биридир.

Богард жорий мавсум "Хоффенхайм"нинг асосий жамоасида 2та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio