"Милан" устози Манжукич ҳақида нималар деди?

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли жамоанинг янги ўйинчиси Марио Манжукич ҳақида гапирди.

"Марио дарҳол жамоага қўшилди. У аллақачон Италия чемпионатида ўйнаган ва менталитетни билади. Манжукич жамоа илан ишлашда муаммога дуч келмади, аксинча ўзини яхши томондан кўрсатди. У анчадан бери майдонга тушгани йўқ, аммо жисмоний ҳолати яхши ҳолатда.

Олдимизда икки йўл бор: 3-4 ҳафта давомида Мариони заҳирада ушлаб туриш ёки... Аммо мен иккинчи йўлни танлайман. У эртага ["Аталанта"га қарши] ўйнаш учун тайёр бўлади.

Ибрагимович ва Манжукич тандеми? Менимча, бунинг иложи бор", - деди италиялик мутахассис.


Манба: