

“Россонери”лар вице-президенти Адриано Галлиани, биринчи навбатта Габриэль, Вергара ва Заккардога янги жамоа топиб беришга уриниб кўради.
Ушбу футболчилар янги жамоаларга жойлашганларидан сўнг, раҳбарият жамоани кучайтириш ҳақида бош қотиради. Қишки трансферлар ойнаси мобайнида “Милан”нинг асосий мақсади “Кальяри” клуби ўйинчиси Ража Наингголанни сотиб олишдан иборат.



