"Милан" Тоналини 20 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи билан 10 млн еврога ижарага олади

Alisher
31 авг 2020
"Милан" "Брешиа" билан ярим ҳимоячи Сандро Тонали борасида келишувга эришди.

Келишувга кўра, миланликлар Тоналини 20 миллион евро+бонуслар эвазига харид қилиши ҳуқуқи билан 10 млн еврога ижарага олади.

Бундан ташқари, "россонерилар" 20 ёшли ўйинчи билан 2025 йилга қадар шартнома имзоланиши ва бир мавсум давомида соф 2,2 миллион евро маош берилиши борасида келишиб олишди.

Манбанинг хабарига кўра, тўлақонли трансфер амалга ошган тақдирда "Брешиа" кейинги сотувдан (трансфер нархи 30 миллион евродан кам бўлмаслиги керак) 10% олади.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Italia